Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон Трансафғон темир йўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Президентга лойиҳа донорлари билан олиб борилаётган ишлар, йўл участкасини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.
Қозоғистон президенти МО давлатлари раҳбарлари учрашувида инфратузилма ва транспорт лойиҳалари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари бўлишини таъкидлади. У Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлининг истиқболлари, сув ҳисобини рақамлаштириш ва унинг космик мониторингини жорий этиш ҳақида гапирди.
Мирзиёев ва Тоқаев юк ташишни оширишга шароитлар яратиш, автомобиль ва темирйўллар қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ва чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалаларини кўриб чиқди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё каби тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025−2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш, Трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида, деб хабар берди Афғонистон ТИВ.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулла Охунзода билан Тошкентда Трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини жадаллаштиришни муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг